-
Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари сиёсий-иқтисодий маслаҳатлашувлар ўтказди
2020-06-23 660Бугун, 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлари ўринбосарлари ҳамда Туркманистон ташқи ишлар, савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлари ўринбосарлари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон – Туркманистон сиёсий-иқтисодий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ўзбекистон ва Афғонистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2020-06-23 677Тошкент шаҳрида 2016 йилнинг 17 октябрида имзоланган «Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида ушлаб бериш тўғрисида»ги битим ҳамда 2017 йилнинг 5 декабрида имзоланган «Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида»ги шартнома кучга кирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ички ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.
-
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияни тасдиқлаш вазифалари белгиланди
2020-06-23 576Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбeкистон ва Швeйцария Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари ўринбосарлари турли соҳалардаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар
2020-06-23 659Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал департаменти (вазирлиги) давлат котибининг ўринбосари Кристина Ланг билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ўзбекистон ва Канада парламентлараро мулоқотни кенгайтирмоқда
2020-06-23 835Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси (бир вақтнинг ўзида Канадада ҳам) видеоконференция шаклида Канада парламентининг қонун чиқарувчи органи — Жамоатлар палатаси аъзолари Роберт Олифант ва Зиёд Абуолтоиф билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Инвестиция ва ташқи савдо соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди
2020-06-23 687Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, айрим вилоят, туман ва шаҳарларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган долзарб йўналишлар муҳокамасига бағишланган видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Стратегик шерикликни мустаҳкамлаш йўлида
2020-06-23 710Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрига ташрифи дастурининг биринчи тадбири ўлароқ олий даражадаги музокаралар бўлди.
-
Ички ишлар вазирлиги вакиллари Ўзбекистон ҳудудида автомобилларни техник текшириш марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳани муҳокама қилишди
2020-06-23 689Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси кўмагида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ва Кореянинг “SILKROSS” компанияси вакиллари ўртасида республикада автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш марказларини тузиш лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида видеоконференция орқали музокаралар олиб борилишди.
-
Ўзбекистон Президенти Москвага келди
2020-06-23 927Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди.
-
Президент Москвага жўнаб кетди
2020-06-23 661Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди.