-
Ўзбекистон ва Буюк Британия карантин идоралари Ўзбекистон маҳсулотларини Британия бозорига олиб киришдаги тўсиқларни олиб ташлаш масалаларини муҳокама қилди
2020-08-22 492Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Британия бозорига экспорт қилиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида мамлакатимиз элчихонаси томонидан Буюк Британиянинг Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Темир йўл соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлида
2020-08-22 503Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига биноан Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ энг яхши хорижий консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда мамлакатимиз темир йўл тизимини чуқур ислоҳ қилиш устида ишламоқда.
-
Германия ва Австрия туркомпаниялари вакиллари билан видеомулоқот ўтказилди
2020-08-22 50820 август куни Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси кўмаги ва «BZ.COMM» PR-компаниясининг (Германия) қўллаб-қувватлаши остида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов ҳамда Ўзбекистон, Германия ва Австрия туристик компанияларининг 90 дан ортиқ вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.
-
Москвада электрон тижорат, кўргазма фаолияти ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2020-08-22 500Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи чоғида Москва шаҳрида йирик Россия компаниялари раҳбарлари, хусусан, “Wildberries” электрон тижорат порталининг асосчиси ва бош директори Т.Бакальчук, “НИПИГАЗ” компаниялари гуруҳининг директорлар Кенгаши Раиси ва “Сибур” компанияси бош директори М.Карисалов билан музокаралар ўтказилди.
-
Ўзбекистон Президенти янги автомобиль моделларини кўздан кечирди
2020-08-22 649Бектемир тумани фаоллари билан учрашувдан сўнг давлатимиз раҳбари мамлакатимизда ишлаб чиқарилиши лойиҳалаштирилган махсус автомобилларни кўздан кечирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбекистон Президенти Бектемир тумани фаоллари билан учрашди
2020-08-21 628Учрашувда туманда янги “ўсиш нуқталари”ни топиш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш борасидаги режалар айтиб ўтилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбекистон Президенти: “Биз ақлли мутахассисларни топиб, қўллаб-қувватлашимиз керак”
2020-08-21 651Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бектемир туманидаги “Metal Processing” масъулияти чекланган жамиятда тайёрланаётган маҳсулотларни кўздан кечирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбекистон Президенти: “Ёшларга замонавий қурилиш технологиялари бўйича етарли малака берсак, даромадлари ҳам икки-уч баробар ошади”
2020-08-21 604Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бектемир туманидаги «Бинокор» масъулияти чекланган жамиятнинг ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбекистон Президенти: “Маҳсулот қачон арзон бўлади? Шароит яратсак”
2020-08-21 613Давлатимиз раҳбари бугун Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига сафарини бошлаб, бу ерда бажарилаётган ишлар, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда, деб хабар беряпти “Дунё” АА мухбири.
-
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Россияга ташрифи доирасида инвестиция, молия ва транспорт соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилди
2020-08-21 432Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Москва шаҳрида мамлакатимиз Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов вазирликлар, идоралар ва молиявий ташкилотлар раҳбарлари билан қатор учрашув ўтказди. Улар давомида жорий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.