-
МДҲда Ҳамдўстлик мамлакатлари маданий меросининг виртуал музейини яратиш бўйича ишлар давом этмоқда
2020-07-20 548Минск шаҳридаги МДҲ Ижроия қўмитасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг виртуал маданий мерос музейи тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши видеоконференция режимида бўлиб ўтди. Тадбирда Ишчи гуруҳ аъзолари, Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари, шунингдек МДҲ Ижроия қўмитаси xодимлари иштирок этдилар.
-
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятида инвестициялар фаолиятини ривожлантиришнинг мавжуд ҳолатини ўрганди
2020-07-20 541Жорий йил 18-19 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Навоий вилоятига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.
-
Германия компанияларининг чорвачилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантиришдаги замонавий тажрибаси ўрганилди
2020-07-20 510Мамлакатимизнинг Франкфурт (Германия)даги Бош консулхонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ёш фермерлар кенгаши ҳамкорлигида Германиянинг «Kuchler Service e.K.» компанияси менеджери, ватандошимиз Учқун Абдуллаев иштирокида қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда турли хизматлар кўрсатишнинг илғор тажрибасига бағишланган онлайн-семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро Инновация маркази фаолиятини ривожлантириш Стратегияси ишлаб чиқилмоқда
2020-07-20 499Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро Инновация маркази томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро Инновация маркази фаолиятини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш» лойиҳасининг дастлабки босқичида олиб борилган ишларга бағишланган семинар ўтказилди.
-
Хитойнинг “Innoway” компанияси билан музокаралар ўтказилди
2020-07-20 49817 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Хитойнинг “Innoway” компанияси ўртасида видео-конференц алоқа орқали учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Аббос Бобохонов компания вакилининг вазирлик билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдиргани учун миннатдорчилик билдириб, ҳозирги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берди. “Innoway” компанияси бош директори Ни Лишиа (Nie Lixia) компаниянинг инновация ва ИКТ соҳасидаги ютуқлари ҳамда келажак учун режалари билан ўртоқлашди.
-
Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
2020-07-20 578Исроиллик дипломат Зехавит Бен-Гилель ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайнланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Қашқадарё вилоятининг иқтисодий ўсиш нуқталари белгилаб олинди
2020-07-19 568Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги вазирлик ва идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини ўрганиш, вилоятда иқтисодий ўсиш "драйверлари"ни аниқлаш, шунингдек, тадбиркорлар ва экспортёрлар дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш учун Қашқадарё вилоятига сафар қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.
-
АҚШ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилади
2020-07-19 551Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан мамлакатимиз Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятининг АҚШ Савдо вазирлиги, Давлат департаменти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари билан кенгайтирилган онлайн учрашуви ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ҳиндистон Ўзбекистонда ахборот технологияларини ривожлантиришдаги иштирокини кенгайтирмоқда
2020-07-19 513Ҳиндистон ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) компаниялари Ўзбекистондаги ҳамкорлари билан шериклик алоқаларини кенгайтирмоқда. Хусусан, шу кунларда Ҳиндистон дастурий таъминотни реклама қилиш кенгаши Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда икки мамлакат АКТ компаниялари ўртасида видеоконференцалоқа ёрдамида B2B шаклидаги музокараларни ташкил қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 16 минг 429 тага етди
2020-07-19 526Ўзбекистонда 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 минг 429 (+243) тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.