-
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро Инновация маркази фаолиятини ривожлантириш Стратегияси ишлаб чиқилмоқда
2020-07-20 621Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро Инновация маркази томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро Инновация маркази фаолиятини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш» лойиҳасининг дастлабки босқичида олиб борилган ишларга бағишланган семинар ўтказилди.
-
Хитойнинг “Innoway” компанияси билан музокаралар ўтказилди
2020-07-20 62017 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Хитойнинг “Innoway” компанияси ўртасида видео-конференц алоқа орқали учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Аббос Бобохонов компания вакилининг вазирлик билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдиргани учун миннатдорчилик билдириб, ҳозирги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берди. “Innoway” компанияси бош директори Ни Лишиа (Nie Lixia) компаниянинг инновация ва ИКТ соҳасидаги ютуқлари ҳамда келажак учун режалари билан ўртоқлашди.
-
Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
2020-07-20 713Исроиллик дипломат Зехавит Бен-Гилель ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайнланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Қашқадарё вилоятининг иқтисодий ўсиш нуқталари белгилаб олинди
2020-07-19 704Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги вазирлик ва идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини ўрганиш, вилоятда иқтисодий ўсиш "драйверлари"ни аниқлаш, шунингдек, тадбиркорлар ва экспортёрлар дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш учун Қашқадарё вилоятига сафар қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.
-
АҚШ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилади
2020-07-19 678Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан мамлакатимиз Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятининг АҚШ Савдо вазирлиги, Давлат департаменти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари билан кенгайтирилган онлайн учрашуви ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ҳиндистон Ўзбекистонда ахборот технологияларини ривожлантиришдаги иштирокини кенгайтирмоқда
2020-07-19 638Ҳиндистон ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) компаниялари Ўзбекистондаги ҳамкорлари билан шериклик алоқаларини кенгайтирмоқда. Хусусан, шу кунларда Ҳиндистон дастурий таъминотни реклама қилиш кенгаши Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда икки мамлакат АКТ компаниялари ўртасида видеоконференцалоқа ёрдамида B2B шаклидаги музокараларни ташкил қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 16 минг 429 тага етди
2020-07-19 658Ўзбекистонда 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 минг 429 (+243) тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.
-
Латвия Ўзбекистондан қовун импорти ҳажмини оширади
2020-07-19 675Ригадаги Ўзбекистон элчихонаси кўмаги билан Латвиянинг «ELBI» компанияси Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги фермерлар етиштирган қовунларни Латвия бозорига етказиб беришни бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Сардор Умурзоқов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида инвестициялар ва ташқи савдо ҳолатини ўрганди
2020-07-18 67717 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзақов бошчилигидаги вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ инвестиция ва инфратузилмавий лойиҳаларини амалга оширилишини мониторинг қилиш, ҳудудда иқтисодий ўсиш нуқталарини аниқлаш, шунингдек, тадбиркорлар ва экспортчиларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиб, тезкор ҳал қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.
-
Навоий шаҳрида Америка хусусий инвестицияси асосида кўп тармоқли шифохона бунёд этилади
2020-07-18 701Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Жонузоқов ва вилоят ҳокимлиги инвестиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Элбек Ғаффоровнинг «ЮЭс Инк» компанияси (АҚШ) раҳбари Марк Уинтерс билан онлайн-музокаралари ташкил этди, дея хабар бермоқда «Дунё» мухбири.