-
«LETA» АА сайтида Афғонистон муаммоси бўйича Марказий Осиё, Ҳиндистон, Эрон ва Афғонистон етакчи мутахассислари иштирокида ўтган халқаро видеоконференция ҳақида мақола чоп этилди
2020-07-15 534Яқинда бўлиб ўтган «Афғонистон келажаги: Марказий Осиё ва Эрон манзараси» халқаро видеоконференцияси минтақамиздан ташқарида ҳам катта қизиқишга сабаб бўлмоқда, деб хабар беради «Дунё» мухбири.
-
Ўзбекистонда маҳаллий ижро ҳокимияти фаолиятини KPI асосида баҳолаш масалалари муҳокама қилинди
2020-07-15 540Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида «Ўзбекистонда маҳаллий ижро ҳокимияти фаолиятини KPI (самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари) асосида баҳолаш» мавзусида видеоконференцалоқа шаклида семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Европадаги ватандошлар навбатдаги чартер рейс билан Ўзбекистонга қайтарилди
2020-07-15 484Бугун маҳаллий вақт билан соат 03:30 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига бортида 220 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган Латвиянинг «SmartLynx Airlines» компаниясига қарашли «Airbus A321» самолёти келиб қўнди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбекистон билан Беларусь ўртасида таълим ва ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш битими кучга кирди
2020-07-15 472Жорий йилнинг 13 июлидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги Битим кучга кирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбекистон Президенти ёшлар ва хотин-қизлар муаммоларига ечим топиш муҳимлигини таъкидлади ҳамда бу борадаги фаолиятнинг асосий йўналишларини белгилади
2020-07-14 691Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ўзбекистон Президенти: Ҳаёт биздан ақл-идрок, сабр-тоқат, метин интизом билан ҳаракат қилишни талаб этмоқда
2020-07-14 656Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилиши аввалида бугун мамлакатимизда эпидемиологик вазиятга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ўзбекистон ва Миср ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари мулоқотида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди
2020-07-14 509Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Миср Араб Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Хани Салим билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
ЕТТБ эксперти: Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам бизга ривожланиш йўлини кўрсатмоқда ва яқин икки йилда унинг натижаларини кўрамиз
2020-07-14 554Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё минтақасида коронавирусдан кейинги даврда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш масалаларига бағишланган онлайн-брифингда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Оролбўйи минтақаси учун БМТнинг Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармаси Бошқарув қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди
2020-07-14 530Жорий йилнинг 14 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) шафелигида ташкил этилган Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармаси Бошқарув қўмитасининг 4-чи йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.
-
Шавкат Мирзиёев Франция Президентини табриклади
2020-07-14 673Президент Шавкат Мирзиёев Президент Эммануэл Макронни Франция миллий байрами – Бастилия ишғол этилган кун муносабати билан табриклади.