МДҲ миссияси раҳбари: Сайлов умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида ўтди
МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари, Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси раиси - Ижроия котиби Сергей Лебедев бугун Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари ўз чиқишида 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайлови мамлакат Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўла мос равишда ўтказилганини маълум қилди.
- Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси 2021 йил 24 октябрдаги сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўла мос ҳолда ўтди, деган хулосага келди, - деди Сергей Лебедев. - Сайлов рақобат руҳида, эркин, очиқ ва ошкора, умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида ўтди.