Хитой ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Тошкентга келди
Бугун Хитой ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан Тошкентга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Хитой делегациясини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов кутиб олди.
Ташриф дастурига биноан, Хитой ТИВ раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади, шунингдек, “ШҲТ оиласи” мамлакатлари делегацияларининг раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз: 28-29 июль кунлари Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
Анвар Илёсов (“Дунё” АА) олган сурат