Россия ташқи ишлар вазири Тошкентга келди
Кеча тунда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ташриф билан Тошкентга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Россия ТИВ раҳбарини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов кутиб олди.
Ташриф дастурига биноан, Россия делегацияси 28-29 июль кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.
Шунингдек, ташриф давомида Россия делегацияси қатор икки томонлама музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Анвар Илёсов (“Дунё” АА) олган сурат