Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди Польшада кенг нишонланмоқда
Шоҳ ва шоир, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йили муносабати билан Польша Бизнес академиясида (Wyższa szkoła biznesu) “Бобурхонлик” кечаси бўлиб ўтди.
Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси кўмагида ушбу академияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар томонидан ташкил этилган тадбирда буюк бобокалонимиз ҳаёти, беқиёс илмий мероси ҳақида махсус видеолавҳа тақдим этилди.
Тадбир иштирокчилари давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Қобул ва Ҳиндистонда кечган умр йўллари, 400 дан ортиқ шеър, ғазал ва рубоийларини ўзида жамлаган адабий мероси бўйича фикр-мулоҳазалар билдирди.
Маънавий-маърифий тадбир доирасида Польша Бизнес академиясида таҳсил олаётган чет эллик талабалар ҳам иштирок этди.