Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2017-2025 йилларда давлат қарзлари ҳисобига нималар қилинганини изоҳлади

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2025 йил 1 октябрь ҳолатигакўра 75,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, шундан 37,4 миллиард доллари давлат ташқи қарзи ҳисобланади.
Бу ерда асосий тамойил оддий: инвестициялар ва ресурсларни жалб этишдан кўзланган мақсад – аҳолининг турмуш даражасини оширишдир. Гап баланд парвоз ҳисоботлар ёки рақамлар эмас, балки одамлар кундалик ҳаётида ҳис қиладиган реал яхшиланишлар–иш ўринлари, оилалар даромади, инфратузилма, тозаичимликсуви, энергия, транспорт ва сифатли ижтимоий хизматлар ҳақидакетмоқда.
Ташқи молиялаштиришнинг иқтисодий мантиғи ҳам аниқ: иқтисодиёт тезроқ ўсиши учун ресурслар – капитал, технологиялар, ускуналар ва янги бозорлар зарур. Агар мамлакат ресурсларни жалб этишни тўхтаса, ўсиш секинлашади: камроқ иш ўринлари яратилади, йўллар ва ижтимоий инфратузилмани янгилаш, сув таъминотини кенгайтириш ва арзон энергияни таъминлаш қийинлашади.