Эрон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
2020 йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан телефон орқали мулоқоти бўлуб ўтди.
Суҳбат аввалида томонлар 6 май куни икки мамлакат раҳбарлари ўртасида жуда самарали ҳамда очиқлик ва яхши қўшничилик руҳида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотни юқори баҳоладилар.
ТИВ раҳбарлари савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик суръатларини ошириш масалалари бўйича фикр алмашдилар.
Суҳбат чоғида Афғонистондаги ҳолат, халқаро ҳамжамиятнинг мазкур мамлакатдаги можарони ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Вазирлар халқаро ва минтақавий аҳамиятдаги бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.