РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 511 бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:
– Мамлакатимизда коронавирус касаллиги билан 2509 бемор рўйхатга олинган. 1988 нафар, яъни 80 фоизга яқин бемор тўлиқ соғайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 511 бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир. 42 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди.
Ҳурматли юртдошлар!
Карантин тадбирлари давом этяпти. Кейинги кунларда кўчаларда аҳоли фаоллиги кузатилмоқда. Тўғри, уйда ўтириб, бир мунча зериккан бўлишингиз мумкин. Лекин касаллик яна авж олишига йўл қўйиб берадиган бўлсак, бундан кейинги чоралар янада кескин бўлишини унутмаслигимиз керак.
Манба: ЎзА