Ўзбекистон Интернет-тезлиги бўйича дунё рейтингида яна кўтарилди
«Ookla» компанияси Speedtest.net сервиси 2020 йил апрел ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index симли алоқа Интернет тезлиги жахон рейтинги бўйича Ўзбекистон Интернет аниқланган тезлиги натижаларига кўра яна бир позицияга кўтарилди.
Интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 94-поғонани эгаллаб яна 1 позицияга кўтарилди. Бир йил давомида 37 поғона кўтарилди. Яъни 131-ўриндан 94-поғонага кўтарилди. Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги карийб 2,3 баровар ўсган: 11,62 Мбит/с. 2019 йил март ҳолатига кўра 25,88 Мбит/с. гача (Юклаш) 2020 йил апрел ҳолатига нисбатан.
2020 йил апрель ҳолатига кўра Республикамиз аниқланган Интернет тезлиги бўйича бир қатор давлатлардан олдинда: Туркия (97-ўрин) ,Грузиян (95-ўрин), Озарбайжон (114-ўрин), Тожикистон (99-ўрин), ва Туркманистон (174-ўрин).
Маълумот учун: Speedtest Интернет тезлигини текшириш учун умумжахон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фойдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.
Ирландиялик Ookla компанияси Интернет тармоқларини, илова ва технологияларини синов ва тест ўтказувчи жахондаги етакчи компаниялардан бири, интернет тезлигини тест ўтказувчи Speedtest порталининг ихтирочиси. Speedtest порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ошиқ тестлар ўтказилади. Шунга туфайли компания дунё миқёсида тармоқларнинг ишлаб чиқиш қуввати, сифати ва оммабоплиги ҳақида батафсил ва ноёб маълумотларга эга бўлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги