Маҳаллаларда ярмаркалар давом этмоқда
Аҳоли узоғини яқин қилиш, рўзғори учун муҳим бўлган маҳсулотларни ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда сотиб олиши учун шароит яратиш мақсадида кўчма бозорлар ташкил қилинаётганидан хабарингиз бор.
Бугун пойтахтимиздаги туманларнинг деҳқон бозорларидан узоқда бўлган маҳаллари учун кўчма савдо расталари ташкил этилмоқди. Жумладан,
Мирзо Улуғбек туманининг "Тракторсозлар", "Уйғониш", "Аҳиллик" маҳаллалари "Наврўз" деҳқон бозорида. "Катта Қорасув" ва "Гулсанам" маҳаллалари "Катта Қорасув" маҳалла марказида. "Бўз", "Элобод" ва "Буюк Ипак йўли" маҳаллалари "Бўз" бозорчасида. "Авайхон" ва "Янги Авайхон" маҳаллалари Авайхон кичик турдаги бозорча. "Катта Ялонғоч ота" ва "Боғимайдон" маҳаллалари "Экобозор"да. "Улуғбек" шаҳарчаси "Улуғбек" шаҳарчасидаги кичик турдаги бозорчада.
Сергели туманининг "Мададкор", "Зиёкор", "Дарё бўйи", "Соҳибқирон", "Бунёдобод", "Хумо", "Шукрона", "Маданият", "Чоштепа", "Пастдархон".
Азиз ҳамшаҳарлар, Сиз учун яратилаётган қулайлик ва шароитлардан унумли фойдаланинг.Уйда қолинг ҳамда ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги