2020-2022 йилларида АКТ соҳасида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилади
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга йўлланган Мурожаатномаларида таъкидлаганидек, рақамли иқтисодётни ривожлантириш Ўзбекистон учун келгуси йииларда энг долзарб ва устувор йўналишларидан бири.
Юртимизда 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилингани ҳам бежиз эмас. “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” учун қабул қилинган Давлат дастури жорий йилда Президент томонидан қўйилган бир қатор йирик вазифаларни амалга оширишни ҳам кўзда тутилган.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январда “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4563-сонли қабул қилинган қарорида Республикада бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларни амалга ошириши белгиланган. Жумладан, 2020-2022 йил мобайнида ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари соҳасидаги лойиҳаларга 676,8 миллион долларга тенг инвестицияларини жалб қилиниши режалаштирилган. Яъни:
2020 йилда умумий қиймати 178,7 миллион доллар, шундан тўғридан тўғри хорижий инвестициялар 139,2 миллион доллар, давлат кафолати остидаги кредитлар - 37,5 миллион доллар;
2021 йилда умумий қиймати 241,7 миллион доллар, шундан тўғридан тўғри хорижий инвестициялар 171,9 миллион доллар, давлат кафолати остидаги кредитлар — 67,7 миллион доллар.
2022 йилда эса лойҳаларнинг умумий қиймати 256,4 миллион долларга тенг мўлжалланган бўлса, шулардан 180,1 миллион долларни тўғридан тўғри хорижий инвестициялар, давлат кафолати остидаги кредитлар эса 73,1 миллион долларни жалб қилиниши кўзда тутилган.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ 2020-2022 йилларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 17,6 триллион сўм бўлган 35 та устувор лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.
Мазкур лойиҳаларнинг 44,8 фоиз тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган кредитлар ҳисобидан, 33 фоиз давлат кафолати остидаги кредитлар ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги