АҚШ Элчиси билан учрашув
2020 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Даниэл Нейтан Розенблюм билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди.
Турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқдилар, шунингдек, Афғонистондаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда турли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.