Андижонда қўшимча 789 лойиҳа доирасида 42 минг иш ўрни яратилади
Андижон шаҳрида ўтаётган йиғилишда вилоятда янги корхоналар ташкил этиш ва иш ўринларини кўпайтириш чора-тадбирлари батафсил муҳокама қилинди.
Жорий йилда 789 та лойиҳа бўйича 7 триллион сўм инвестиция ўзлаштирилиб, 42 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Тўқимачилик йўналишида умумий қиймати 106 миллион доллар бўлган 13 та лойиҳа амалга оширилиб, ип-калавани қайта ишлаш даражаси 78 фоизга етказилади, 278 миллион долларлик экспорт таъминланади.
Қурилиш материаллари тармоғида 2020-2021 йилларда 74 лойиҳа самарасида 106 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Оилавий тадбиркорликка 353 миллиард сўм кредит, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 20 миллион доллар ажратилиши белгиланди.
Бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳолини солиқдан озод қилинган 60 дан ортиқ турдаги касбга ўқитиш бўйича топшириқлар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти