Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари соҳасида Корея Республикасининг ихтисослашган тузилмаси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2020 йилнинг 23 май куни Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти ва Корея Республикасининг Корея саноат ва техналогия ёнғин институти ўртасида фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Мазкур ҳужжат халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойил ва меъёрларига мувофиқ икки мамлакат идоралари ўртасидаги ўзаро алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, ўзаро манфаатли масалалар бўйича икки томонлама муносабатлар ўрнатишга қаратилган. Меморандум доирасида ҳамкорликдаги тадбирлар, тадқиқотлар ўтказиш, стандартлаштириш, ёнғин-техник ва қутқарув анжомларини синовдан ўтказиш бўйича ўзаро алоқа йўналишлари ўрганилишини таъминлаш ҳамда мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида тажриба алмашиш кўзда тутилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги