Глобал пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатишга бағишланган халқаро семинарда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди
Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга оширишни молиялаштириш ва интеграциялашган миллий молиялаштириш механизмларининг роли бўйича видеоконференция шаклида халқаро семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Молия вазирлиги манбасига асосланиб.
Веб-семинар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё Иқтисодий махсус дастури (SPECA), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси экспертлари иштирок этди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари Ш.Шораҳметов «Глобал пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини камайтириш ва миллий интеграциялашган молиялаштириш механизмларини шакллантиришдаги Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида маъруза қилди.
У ўзининг чиқишида Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларига эришиш бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг фаолияти билан таништирди. Коронавирус пандемияси шароитида муаммоларни ҳал қилиш, иқтисодиёт, бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида мамлкатимизда амалга ошрилаётган ислоҳотлар бўйича батафсил маълумот бериди.
Таъкидланганидек, Covid-19 касаллигининг биринчи ҳолати аниқланганидан бери республикада пандемиянинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт соҳасига таъсирини камайтиришга қаратилган ўндан ортиқ фармон ва қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг 10 триллион долларлик Инқирозга қарши жамғармаси ташкил этилди. Натижада 500 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти ва 8 миллион нафардан зиёд фуқаро 30 триллион сўмга яқин ёки 3 миллиард долларга яқин имтиёз ва преференциялар олди. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар инфекциянинг тарқалишини максимал даражада чеклаш, инфекция ўчоқларини изоляция қилиш ва стратегик корхоналарни, шунингдек, мажбурий чекловлардан энг кўп зарар кўрган иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Семинар якунида турли халқаро майдонларда БРМ лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш, шу жумладан, Covid-19 пандемияси туфайли келиб чиққан иқтисодий, ижтимоий ва молиявий тўсиқларни бартараф этиш бўйича тажриба ва фикр алмашиш бўйича қўшма баёнот қабул қилинди.