275 та тадбиркорлик фаолияти қайта йўлга қўйилди
Карантин билан боғлиқ мураккаб вазиятдан келиб чиқиб, айни пайтда фаолияти вақтинчалик тўхтатилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Президентимиз раислигида жорий йил 26 май куни ўтказган видеоселектор йиғилишида иқтисодиётни тиклаш муҳим ва кечиктириб бўлмас вазифа эканига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада устувор вазифалар белгилаб берилган эди.
Тошкент вилояти, шу жумладан, Пискент туманида бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, туман давлат солиқ инспекцияси маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси сабаб туманда фаолият кўрсатаётган 1 минг 512 та тадбиркорлик субъектининг 421 таси (27,8 фоизи) фаолиятини вақтинчалик тўхтатган.
26 майдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ, туманда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда 275 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти қайта йўлга қўйилди. Жумладан, саноат йўналишида 95 та, қурилиш бўйича 18 та, умумий овқатланиш йўналишида 1 та, улгуржи ва чакана савдода 50 та, маиший хизмат кўрсатишда 63 та ва бошқа соҳалар бўйича 156 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти қайта йўлга қўйилиб, натижада жами 423 та иш ўрни тикланди.
Вилоятда бу борадаги ишлар тизимли асосда давом этмоқда.

ЎзА