«Ўзбекгидроэнерго» Работ, Чаппасой ва Тамшуш ГЭСларини қуриш учун тендер эълон қилди
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Қашқадарё вилоятининг Оқсув дарёсидаги Работ, Чаппасой ва Тамшуш ГЭСларини лойиҳалаштириш ва қуриш учун тендер эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири акциядорлик жамияти ахборот хизмати манбасига асосланиб.
Лойиҳалар Ўзбекистон ҳукумати томонидан барқарор гидроэнергетика иншоотларини қуриш учун Осиё тараққиёт банкидан (ОТБ) олинган маблағларнинг маълум қисми йўналтирилади.
Тендер ОТБга аъзо давлатлар иштирокчилари ўртасида ўтказилади. Мазкур банк тендер жараёнини тартибга солади.