Ангренда Кукмин университетининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен шаҳрида Кукмин университетининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ҳужжатга Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жанубий Кореянинг Кукмин университети олий таълим соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш учун Ангрен шаҳрида Кукмин университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш масаласи киритилган.
Университетда тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган соҳалар бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартларга мувофиқ сифатли тайёрланиши кўзда тутилган.