Дипломат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибияти сектор мудирлигига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бухоро бўлинмаси раҳбари Лутфиддин Хўжаев Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича халқаро ҳамкорлик котибиятининг сектор мудири лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Лутфиддин Хўжаев, бундан аввал мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган.