Ўзбекистон ва БМТ 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш кун тартиби доирасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштирмоқда
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов ва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов БМТнинг доимий мувофиқлаштирувчиси Ҳелена Фрейзер ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакили Матильда Димовска билан видеоконференция ўтказди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Шунингдек, жорий йил июнь-сентябрь ойларида "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллиги: келажакка назар" мавзусида туркум видеоконференциялар ўтказиш ва 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш кун тартиби доирасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашилди.