Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари тeлeфон орқали Австрия ташқи сиёсат маҳкамаси Давлат котиби билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Австрия Республикаси Европа ва ташқи ишлар федерал вазирлиги Давлат котиби Петер Лаунски-Тиффентал билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайти ахборотига кўра, музокара чоғида жорий кун тартиби ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.