Россиянинг турли ҳудудларидаги шаҳарларига чартер рейслари ташкил қилиш ишлари давом этади
Мамлакатимизнинг Россия ва Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик мусассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида 300 га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи ишлар вазирлигининг Оператив штаби маълумотига асосланиб.
Таъкидланишича, мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.
ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборди. Махсус комиссия қарори тўғрисида алоҳида маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 майдан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 8 та чартер рейси ташкиллаширилган. Ҳозирги пайтда Махсус комиссия томонидан Россиянинг турли ҳудудларидан ҳамюртларимизни олиб келиш учун қўшмча чартер рейсларини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Шу муносабат билан Операпив шатб Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти ёки бошқа Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўрайди. Россиянинг турли ҳудудларидаги шаҳарларига чартер рейслари ташкил қилиш устида ишлар давом этади.