Жума куни “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” вазирлар учрашуви бўлиб ўтади
2020 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” вазирлар учрашувида иштирок этади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири ТИВ Матбуот хизматига таяниб.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳаларда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” мулоқотини мустаҳкамлаш, жумладан пандемия шароитида алоқаларни фаоллаштириш билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни муҳокама қилади.
Учрашувда коронавирус инфекциясининг (COVID-19) тарқалишига қарши қўлланилаётган амалий чораларга алоҳида эътибор қаратилади.