Зироатхон Мирзиёева бошчилигидаги фонд янги лойиҳани амалга оширишга киришди
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази "Zamin" фонди ва БМТнинг Атроф-муҳит дастури кўмагида "Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш" лойиҳасини амалга оширмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири фонд манбасига асосланиб.
Хабарда келтирилишича, лойиҳа мамлакатимиз вилоятларида ҳаво сифатини кузатиш имкониятини яратади.
Лойиҳа доирасида тизимга уланган вилоятларда ҳавонинг ҳолати бўйича маълумотларни тақдим этадиган очиқ онлайн платформа ишлаб чиқилади. Платформага уланиш орқали маълум бир ҳудудда ҳаво ҳолатини кузатиш мумкин бўлади.