Италия элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Италия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор Элчиси Андреа Бертосси билан видеоконференс-алоқа шаклида музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Италия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, шу жумладан олий ва юқори даражадаги учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни ривожлантиришга муҳим аҳамият берилаётгани қайд этилди. Шу нуқтаи назардан 2019 йил 6 май куни Рим шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 6-мажлиси доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Суҳбат охирида Вазир Элчига Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Элчи Италиянинг Тошкент шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти қўллаб-қувватлангани учун ташаккур изҳор қилди.

ЎзА