Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашув тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили этиб тайинланган Муҳаммад Содиқ Хон билан видеоконференция шаклида учрашув ўтказди.
Суҳбат бошида Ўзбекистон томони Муҳаммад Содиқ Хонни тайинлов билан табриклади ва масъулиятли фаолиятида муваффақият тилади.
Онлайн учрашув чоғида Ўзбекистон ва Покистоннинг Афғонистон муаммосини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, афғонлараро тинчлик музокараларини тезроқ бошлаш масаласи муҳокама қилинди.
Покистон томони Ўзбекистоннинг афғон можароси сиёсий ечимида тутган муҳим ролини алоҳида қайд этди.
Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, ушбу мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигининг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

ЎзA