Ўзбекистон учун умумий қиймати 6,75 миллион АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳа маъқулланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори Виорел Гуту ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Унда икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш хусусида сўз борди.
Мулоқот чоғида Глобал экологик жамғарма томонидан Ўзбекистон учун умумий қиймати 6,75 миллион АҚШ долларига тенг бўлган «Табиий ресурсларни барқарор бошқариш, ердан фойдаланиш ва деградацияга учраган экотизимларни тиклаш» лойиҳаси маъқулланганлиги маълум қилинди.

Мазкур лойиҳа Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда ФАО ўртасидаги илк лойиҳа бўлиб, унинг доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ердан фойдаланиш ва деградацияга учраган экотизимларни тиклаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш тадбирларини амалга ошириш белгиланган.
Мулоқот якунида иккала томон ўзаро самарали ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, соҳа бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
ЎзА