Ўзбeкистон ва Швeйцария Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари ўринбосарлари турли соҳалардаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар
Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал департаменти (вазирлиги) давлат котибининг ўринбосари Кристина Ланг билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ веб-сайти хабарига кўра, томонлар Ўзбекистон-Швейцария муносабатларининг ҳозирги ривожланиш динамикасини юқори баҳоладилар, турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдилар.
Савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия соҳаларидаги ҳамкорлигнинг устувор хусусиятга эгалиги қайд этилди.
Телефон орқали суҳбат чоғида ўзаро муносабатларнинг бошқа жиҳатлари, шу жумладан халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорликка доир масалалар ҳам кўриб чиқилди.