Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби билан музокаралар тўғрисида
2020 йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов видеоконференцалоқа форматида Норвегия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Аудун Ҳалворсен билан музокаралар ўтказди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Норвегия ҳамкорлигинининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлашга, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги муносабатларни фаоллаштиришга қизиқиш билдирилди.
ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари савдо-иқтисодий соҳада ишга солинмаган улкан салоҳиятнинг мавжудлигини таъкидладилар ва икки мамлакат етакчи компанияларининг узоқ муддатли шерикчилик алоқаларини жадаллаштириш кераклигини қайд этдилар. Норвегия инвестициялари ва технологияларини жалб қилган ҳолда қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик маълум қилинди.
Маданий-гуманитар соҳадаги ва туризм секторидаги ҳамкорликнинг истиқболлари кўриб чиқилди.