Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Афғонистон элчиси билан мамлакатимизнинг афғон иқтисодиётини тиклашдаги иштирокини муҳокама қилди
24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Афғонистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Элми билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида элчи Ўзбекистоннинг Афғонистон муаммосини сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Аҳмад Холид Элми Ўзбекистон Республикаси Президентига Афғонистон ҳукумати ва халқи номидан пандемия даврида ижтимоий-иқтисодий йўналтирилган инқирозга қарши чораларни амалга оширишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Томонлар Афғонистон иқтисодиётини тиклашда Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари, хусусан, Афғонистон ҳудудида транспорт, коммуникация ва энергетика лойиҳаларини амалга оширишдаги иштироки масалаларини муҳокама қилди.
Икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалалари ҳам кўриб чиқилди.