Рақамли технологиялар қишлоқ хўжалигини ривожланишига катта туртки беради
“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” учун қабул қилинган Давлат дастурида бир қатор йирик вазифа ва лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Жорий йил 28 апрелда “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган эди. Қарорда белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун чора-тадбирлар белгиланган эди.
Бугунги кунда ушбу қарор асосида барча иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга рақамли технологиялари кенг жорий этилмоқда. Ушбу дастурнинг энг долзарб йўналишларидан бири қишлоқ хўжалиги соҳасидир. Бу йўналиш бўйича тармоқни рақамлаштиришга йўналтирилган қатор муҳим вазифалар қўйилган.
Мазкур соҳага нақадар муҳим ва жиддий эътибор қаратилганлиги жорий йил 28 апрель куни “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорга асосан аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига маъсул бўлган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозими киритилганлиги ҳам яққолл кўрсатмоқда.
Бу борада Вазирлик тизимида, Аграр соҳасида рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси ва Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси ташкил қилинади.
Мазкур қарор мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ахборот тизими жорий этилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳанинг долзарблиги ўта юқори бўлиб, унинг амалга оширилиши қишлоқ хўжалигининг самарадорлигини янада оширади.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда мазкур йўналиши бўйича биринчи қадамлар қўйилди. Жумладан, Андижон вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ерлари ва уларда етиштириладиган экинлар холатини тезкор ва аниқ баҳолаш мақсадида сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланиш бўйича тажриба (пилот) лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Андижон вилоятининг жами 6 та майдонлари танлаб олиниб, вектор форматида “Monterra” онлайн платформасига жойлаштирилди. Ер эгалари учун сунъий йўлдош технологиялари ёрдамида экинлар ҳолатига тегишли ҳулосалар берилади.
Бундан ташқари, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “Геоахборот тизимлари ва технологиялари” магистратура йўналиши очилди.
“Рақамли қишлоқ хўжалиги” ахборот тизимини жорий этилиши мазкур соҳада катта ҳудудларни қамраб олиш ҳисобидан мониторинг ишларининг самарадорлигини оширишга, вақт ва пул харажатларининг кескин камайишига ёрдам беради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги