Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари ўз вазифасини бажаришга киришди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида вазирнинг янги ўринбосари – Фурқат Сидиқовни таништирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов сўзга чиқди.
Фурқат Сидиқов илгари Ташқи ишлар вазирлиги тизимида қатор масъул вазифаларда фаолият юритган. Хусусан, 2015-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.
Ф.Сидиқов 49 ёшда бўлиб, Исломободдан қайтгач, мамлакатимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб жорий этилган қоидаларга кўра, икки ҳафталик карантинда бўлди.