Ўзбекистон IT-хабарлари
IT-Парк кўмагида стартаплар учун янги лойҳалар — “Go Global Uzbekistan” ва “Mentorship” амалга оширилади
“Go Global World” (California, USA) лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда “Go Global Uzbekistan” лойиҳаси ишга туширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади - барча маҳаллий стартап жамоалар ва фрилансерлар Кремний водийси ва хорижий давлатлардан бўлган ментор, инвестор, экспертлар ҳамжамияти билан самарали мулоқот ўрнатиш.
“Go Global Uzbekistan” доирасида IT-Парк ўзининг “Mentorship” лойиҳасини ҳам амалга оширади. Мазкур лойиҳа доирасида хорижлик экспетлар жалб қилиниб, менторлик сессиялари ўтказилади.
Биринчи сессия 2020 йилнинг 30 июнь кунига мўлжалланган. Ментор сифатида Анатолий Кочнев - “Intelliboard” компаниясига асос солган ва венчур инвестиция жамғармаларидан 3,4 миллион доллар жалб қила олган Ўзбекистонлик тадбиркор иштирок этади.
Биринчи сессияга рўйхатдан ўтиш: https://clck.ru/PLBEd
Тошкентдаги Амити университетида биринчи онлайн имтиҳонлар ўтказилади
Жорий йил 1-2 июль куни Тошкент шаҳридаги Амити университетида имтиҳонлар биринчи онлайн режимида ўтказилади.
Кириш имтиҳонлари тест кўринишида махсус онлайн платформа ёрдамида ўтказилади.
Имтиҳонлар қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
Халқаро тайёргарлик курси (International Foundation)
Бакалавр йўналиши бўйича:
- Ахборот технологиялари (Bachelor of Science in Information Technology);
- Компютер технологиялари ва инжиниринг (Computer Science & Engineering);
- Бизнес-бошқариш (Bachelor of Business Administration);
- Иқтисодиёт (Bachelor of Arts (Honours) Economics);
- Туризм (Bachelor of Arts (Tourism Administration)
Магистратура йўлиши бўйича:
- Ахборот технологиялари (Master of Science in Information Technology);
- Бизнес-бошқариш (Master of Business Administration)
TBC Bank Ўзбекистонда ўз фаолиятини пилот режимида бошлади
Ўзбекистондаги биринчи хорижий виртуал банки — TBC Bank ўз фаолиятини пилот режимида, ёпиқ бета-тест жараёнида бошлади. Банк вакиллари таъкидлашича, банк кенг оммага ўз хизматларини август ойидан бошлаб кўрсатилиши бошлайди.
Грузиянинг етакчи банкларидан бўлган TBC Bank онлайн банкинг хизматларни кўрсатишга ихтисослашган. Ўзбекистонда TBC ўз мижозларига хизматларини Спаце онлайн платформа орқали кўрсатади.
Бундан ташқари йил охиригача TBC учта филиални очичшни режалаштирмоқда. Филиалларда банк консултантлари мижозларни қандай виртуал офис орқали банк махсулот ва хизматларидан фойдаланишни ўргатади.
“МИР” россия тўлов тизими Ўзбекистон учун пул ўтказмаларини амалга оширишни йўлга қўйди
29-июндан бошлаб Ўзбекистонга “МИР” карталаридан UzCard тизимига уланган барча банк карталарига пул ўтказмаларини амалга ошириш имкон яратилди.
“Яндекс.Денги” тизимидан пул ўтказмаларни ҳам UzCardга амалга оширса бўлади
Пул ўтказмани сервис сайти ҳамда мобил илова орқали амалга оширса бўлади.
Пул ўтказмалари рублда амалга оширилиб кейингина сўмга конвертация қилинади. UzCard карталарига бир маротаба 36 минг рублгача, бир сутка ичида эса 72 минг рублгача пул ўтказмаларини амалга оширса бўлади. Операция учун коммисия 3%ни ва камида 45 рубль ташкил этилиши шарт.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги