Хитой Элчиси билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
2020 йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзян Янь билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Хитой муносабатлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар бўжалак тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари бўйича ҳам фикр алмашдилар.