Таниқли ўзбек дипломати Мирсобит Очилов вафот этди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Япониядаги собиқ элчиси Мирсобит Очилов 2 июль куни оламдан ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
М.Очилов икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун "Чиқаётган Қуёш, Олтин ва Кумуш Юлдуз" император ордени билан тақдирланган.
Мирсобит Очилов 1999 йилда Олий Мажлис иккинчи чақириқ депутати этиб сайланган.
Профессор, иқтисод фанлари доктори, Банк-молия академиясининг биринчи ректори, Биринчи тоифадаги Фавқулодда ва мухтор элчи, 2001-2009 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчиси Мирсобит Фозилович иқтидорли етакчи ва дипломат, иқтисодиёт соҳаси билимдони, ишончли, меҳрибон инсон эди.