Япония Элчиси билан учрашув
2020 йил 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки мамлакатнинг Афғонистон йўналиши бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, ушбу мамлакатда тинчлик музокаралари жараёнини бошлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Япония томони Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, бутун афғон халқи манфаати учун мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашда фаол кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Хусусан, Япония Элчиси Афғонистонда темир йўллари ва янги электр узатиш линиялари қуриш лойиҳаларига қизиқиш билдирди.