Ўзбекистон Президенти Япония Бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида рўй берган табиий офат туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор қилиб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти