АҚШ Бирлашган Миллатлар Ташкилотига ЖССТдан чиқиш тўғрисидаги билдиришномасини тақдим қилди
Америка Қўшма Штатлари кеча, 7 июль куни БМТ Бош котиби Антонио Гутеррешни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиш тўғрисида расман хабардор қилди, деб хабар бермоқда ֿ«Дунё» АА мухбири Россиянинг «Коммерсант» газетаси манбасига таяниб.
Нашрнинг хабар беришича, қарор 2021 йил 6 июлда кучга киради.
Америка Қўшма Штатлари ташкилотга асос солинган 1948 йилдан буён аъзо саналади. Америка Қўшма Штатлари ЖССТга аъзолик учун ҳар йили тахминан 450 миллион доллар тўлайди.
Ҳозирда ЖССТга 194 мамлакат аъзо. Ташкилотдан чиқиш шартларига кўра, мамлакат бир йил давомида билдиришнома юбориши ва мажбуриятларни тўлиқ бажариши керак.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ жорий йилнинг май ойи охирида ЖССТ билан муносабатларда «танаффус» эълон қилинган эди.