Махсус комиссияси томонидан чартер рейслар жадвалига ўзгартириш киритилди
Сўнгги икки ҳафтада режалаштирилган чартер рейслар жадвали Республика махсус комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Транспорт вазирлиги манбасига асосланиб.
Унга кўра, жорий йилнинг 6 – 19 июль кунларига белгиланган парвозлар қуйидаги тартиб амалга оширилади.
6 июль куни Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
6 июль куни Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
7 июль куни Тошкент – Истанбул – Тошкент (Uzbekistan Airways)
8 июль куни Тошкент – Сеул – Тошкент (Uzbekistan Airways)
8 июль куни Минск – Тошкент – Минск (Belavia)
10 июль куни Сеул – Тошкент – Сеул (Korean airlines)
12 июль куни Санкт-Петербург – Тошкент – Санкт-Петербург (Rossia)
13 июль куни Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
13 июль куни Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
15 июль куни Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)
16 июль куни Истанбул – Тошкент – Истанбул (Turkish airlines)
16-17 июль куни Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)
19 июль куни Тошкент – Владивосток – Тошкент (Uzbekistan Airways)
Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги мамлакатимиз фуқароларини Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтириш чоралари кўрилади.