Ўзбекистон ва Қатар ТИВ раҳбарлари икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ва турли даражадаги бўлажак учрашувларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад Бен Абдел Раҳман Бен Жасем Ал Таний билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон – Қатар муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар, турли даражалардаги бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашдилар.
Икки томонлама сиёсий мулоқотлар фаоллашгани, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги ҳамкорлик сезиларли кенгайганлиги таъкидланди.
Музокараларда Афғонистон муаммосини ҳал қилиш, ушбу мамлакатда тинчлик музокаралари жараёнини бошлаш бўйича Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.