«Ипак йўли» туризм халқаро университети ва Малайзия университети ўртасида ҳамкорлик ривожлантирилади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов, қўмита мутахассислари ва Малайзиянинг «MARA» технологиялар университети вакиллари ўртасида онлайн конференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «ДунёW АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.
Конференцияда «MARA» технологиялар университети бўлинмалари раҳбарлари, профессор ва ўқитувчилари қатнашди. Томонлар «Ипак йўли» ва «MARA» университетлари ўртасида академик ҳамкорлик ўрнатиш, икки давлат талабаларини қўшма диплом (double degree) дастури асосида Ўзбекистон ва Малайзияда ўқишини ташкил қилиш каби мавзуларни муҳокама қилинди.
«MARA» технология университети дунёдаги йирик олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Университетда 500 дан ортиқ таълим йўналиши ва дастури мавжуд. Ўқув жараёни тўлиқ инглиз тилида ташкил этилган.