МДҲ Ижроия қўмитасида квоталарни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш бўйича экспертлар гуруҳи йиғилиши якунлари тўғрисида
Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида 2020 йилнинг 20 июль куни Ҳамдўстлик мамлакатлари экспертлари видеоконференцалоқа шаклида МДҲ Ижроия қўмитаси Раиси - МДҲ Ижроия котиби ўринбосарлари ва МДҲ Ижроия қўмитасидаги бошқа мансабдор шахслар квоталарни тақсимлаш, тайинлаш ва алмаштириш тартибини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Тадбирда Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида МДҲ Ижроия қўмитасида квоталарни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш бўйича келгусидаги ишлар шакли кўриб чиқилди.
Экспертлар йиғилиши якунида МДҲ Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги мажлисида ушбу масала муҳокамасини давом эттиришга қарор қилинди.