Халқ банки Ўзбекистонга инвестиция жалб қилмоқда
Бутун дунёда пандемия давом этяпти. Сир эмас, айни пайтда аксарият давлатлар иқтисодиёти танг аҳволда. Бундай пайтда биров бировга пул бериши қийин масала. Катта миқдордаги кредитни-ку гапирмаса ҳам бўлади.
Аммо шундай қийин шароитда ҳам Халқ банки бу борада аниқ натижаларга эришаётгани эътирофга молик. Яқинда банк АҚШнинг “Cargill Financial Services International, Inc.” молия компаниясидан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит жалб қилди.
Албатта, бунда Халқ банкининг барқарор иш олиб бораётгани ва биринчи ярим йилликни катта фойда билан якунлагани АҚШ компанияси ишончига асосий сабаб бўлди.
Энди тадбиркорлар “Cargill Financial Services International, Inc.” кредит линиясининг маблағлари билан мамлакатимизнинг исталган ҳудудида тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишлари мумкин.
Батафсил: https://t.me/xalqbankinfo/1111
Манба: ЎзА