Ўзбекистон Президенти номига самимий қутловлар келмоқда
Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан қутловлар келмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари маьбуот хизматига таяниб.
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўз мактубида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани, мустаҳкам дўстлик ришталарини ғоят қадрлашини таъкидлаган. Хитой раҳбари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга тайёр эканини, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга тайёрлигини билдирган.
Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин коронавирус пандемиясига қарамай давом этаётган фаол мулоқот ва алмашинувлар мамлакатларимиз ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларининг ҳақиқий аҳамиятидан далолат бераётганини таъкидлаган.
Жанубий Корея раҳбари яқин ҳамкорлик туфайли мамлакатларимиз инқирозни енгиб ўтиши ва икки томонлама алоқалар янги тараққиёт даражасига етишига ишонч билдирган.
*****
Шунингдек, қуйидагилар ҳам самимий табриклар йўллашган:
- Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди;
- Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
- Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко;
- Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон;
- Украина Президенти Владимир Зеленский;
- Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний;
- Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич;
- Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин.
Қутловлар келиши давом этмоқда.