Ўзбекистон Республикаси Президенти Нукусга жўнаб кетди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Муса Ерниязов 31 июль куни Нукусда вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис палаталари раҳбарлари Танзила Норбоева, Нурдинжон Исмоилов, Бош вазир Абдулла Арипов ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони вафоти муносабати билан таъзия билдирди.