Ўзбекистонда 1 августда 774 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди
Мамлакатимизда 1 август куни 774 ҳолатда коронавирус касаллиги қайд этилди. Барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига асосланиб.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Шунингдек, 1 августда Тошкент шаҳри, Бухоро, Сурхондарё, Андижон, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Фарғона вилоятларида жами 835 нафар бемор соғайди.
Ҳозирги кунда касаллик қайд этилган жами 24 минг 783 нафар бемордан 15 минг 299 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 минг 337 нафар бемордан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.